«лифтдаги носозлик» тегли мақолалар


Тошкентдаги янги уйлардан бирида ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди. Тафсилотлар
25 октябр 2023, 18:37

Тошкентдаги янги уйлардан бирида ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди. Тафсилотлар

Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги кўп қаватли уйда ичида одамлари бўлган лифт тушиб кетди ва 4-қаватга етгандагина тормоз тизими ишга тушди. Ҳокимлик уй давлат қабулидан ўтмаса ҳам уч йил олдин топширилганини маълум қилди. Қурувчи эса қабулдан ўтганини айтиб, бошқарув компаниясини айблади.

Ўзбекистонда 400 га яқин лифтдан носоз ҳолатида фойдаланиб келинмоқда — сенатор
4 август 2023, 11:56

Ўзбекистонда 400 га яқин лифтдан носоз ҳолатида фойдаланиб келинмоқда — сенатор

Ўзбекистонда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган 400 га яқин лифтдан ҳамон фойдаланиб келинмоқда. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.

Тошкентдаги кўп қаватли уйда лифтлар аҳолига носоз ҳолатда топширилгани маълум бўлди
19 июн 2023, 15:15

Тошкентдаги кўп қаватли уйда лифтлар аҳолига носоз ҳолатда топширилгани маълум бўлди

18 июнь куни Янгиҳаёт туманида юк ташувчи лифтнинг носозлик туфайли тезлашиб кетиши оқибатида 13 кишининг ҳаёти хавф остида қолди. Бош прокуратурага кўра, май ойида фойдаланишга топширилган уйнинг аҳолига мўлжалланган 2 та лифти носоз бўлган. Шу боис улар юк ташувчи лифтдан фойдаланиб келишган.

Тошкентда лифтнинг тезлашиб кетиши оқибатида 11 киши жабрланди
19 июн 2023, 07:18

Тошкентда лифтнинг тезлашиб кетиши оқибатида 11 киши жабрланди

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги кўп қаватли уйда пастга тушаётган лифт носозлик сабабли тезлашиб, биринчи қаватга етганда тормоз тизими ишлаб тўхтади. 11 киши жароҳат олди, улардан 3 нафари шифохонада қолмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг